Далот Бруно Фернандешни АПЛнинг энг кучлиларидан деди

Португалия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Диогу Далот клубдоши ҳамда ватандоши Бруно Фернандешнинг ўйинига юқори баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Далотнинг таъкидлашича, Фернандеш Англия Премьер-лигасидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. «Бу баҳс-мунозарасиз факт. Кимдир бунга қўшилмаса, бу уларнинг танлови», — дея Daily Mail унинг сўзларини келтирди.
Жорий АПЛ мавсумида 31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи 23 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 12 та голли узатма қайд этган.
«Манчестер Юнайтед» эса 45 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг