date

Флик таназзулда эмаслигини айтиб, мухлисларни руҳлантирди

Флик таназзулда эмаслигини айтиб, мухлисларни руҳлантирди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз ҳолати ҳақидаги саволга кескин ва ишонч билан жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис ўзини тушкун кўрмаётганини таъкидлаб, жамоа икки кунлик танаффус давомида вазиятни таҳлил қилгани, таркиб даражаси ва ўсишни баҳолаганини айтди. Фликка кўра, энди уй учрашувлари бошланади ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши фонида футболчилар майдонда борини бериши керак.

"Баъзан бир-икки гол уришнинг ўзи ишончни қайтариб беради", деди Флик журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сўнгги икки ўйинда "Атлетико"дан 0:4 ҳисобида, "Жирона"дан эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Энди каталонияликлар навбатдаги баҳсда "Леванте"ни қабул қилишга тайёрланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик таназзулда эмаслигини айтиб, мухлисларни руҳлантирди