Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

“Бенфика” футболчиси Жанлука Престианни билан ишлайдиган агент Гастон Фернандес матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ Престианни УЕФАга кўрсатма бергани ва “Реал” вингери Винисиусни ўйинда қайси сўз билан ҳақорат қилганини айтгани ҳақида ёзилганди. Футболчи эса бундан олдин ҳам бу ҳақорат ирқчилик билан боғлиқ бўлмаганини таъкидлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фернандеснинг сўзларига кўра, Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги маълумот асоссиз. “Бу ёлғон. Биз билан ҳеч ким расмий тарзда боғланмаган”, — дея агентнинг фикрини келтиради A Bola.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасида “Реал” сафларда “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. УЕФА эса учрашувдан кейинги куни ҳолат бўйича тергов бошланганини маълум қилганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!