«Бавария» Альфонсо Дэвис жароҳати тафсилотларини маълум қилди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби матбуот хизмати ҳимоячи Альфонсо Дэвис олган жароҳат бўйича расмий изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Канадалик футболчи Германия Бундеслигасининг 23-турида «Айнтрахт»га қарши ўйинда шикастланди. «Бавария» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда Дэвис иккинчи бўлим бошида ўйинни давом эттира олмади ва захирага олинди.
Клуб баёнотига кўра, тиббий текширувлар Дэвиснинг ўнг оёғидаги сон орқа мушакларида мушак толаси узилиши борлигини тасдиқлади. Ҳимоячи бир муддат майдондан ташқарида қолади.
Жорий мавсумда Дэвис «Бавария» сафида барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг