date

Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол маррасидан ошди

Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол маррасидан ошди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшга тўлгандан кейин урган голлари сонини 500 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги «Ал-Ҳазм»га қарши учрашувида 13-дақиқада ҳисобни очди ва бу гол унинг 30 ёшдан кейинги 500-голи бўлди. Ўйин якунига яқин эса у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 501-голини ҳам қайд этди.

Умуман олганда, Роналду фаолияти давомида 964 та гол урган. Шундан келиб чиқиб, у тўпларнинг катта қисмини сўнгги 11 йил ичида киритган.

Жорий Саудия лигаси мавсумида 41 ёшли футболчи 20 марта гол урди. У тўпурарлар пойгасида Айвен Тони (23) ва Хулиан Киньонес (21)дан кейин учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду 30 ёшдан кейин 500 та гол маррасидан ошди