date

«Монако» 0:2 дан қайтиб, «Ленс»ни мағлуб этди ва ПСЖга ёрдам берди

«Монако» 0:2 дан қайтиб, «Ленс»ни мағлуб этди ва ПСЖга ёрдам берди

Лига 1нинг 23-турида «Ленс» ўз майдонида «Монако»ни қабул қилди ва учрашув давомида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгач, гўёки «ПСЖ»дан очколар бўйича узоқлашаман, деган кайфиятда эди. Бироқ меҳмонлар ўйиннинг иккинчи бўлимида мутлақо бошқа ритмни ёқиб, ҳисобни ағдариб ташлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Флориан Товен узатмасидан кейин Одсонн Эдуар жарима майдончаси ичида анниқ зарба бериб, «Ленс»ни олдинга олиб чиқди — 1:0. Мезбонлар яна бир неча вазиятлар яратди: Мамаду Кулибали пасидан сўнг Фоларин Балогуннинг 12 метр масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, кейин эса Балогун бош билан йўллаган зарбасида бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим бошида Матьё Юдол узоқдан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди, посбон қайтарган тўпни эса Товен муваффақиятли якунлаб, ҳисобни 2:0 га етказди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Кулибали рақиб майдонида тўпни илиб кетди ва Балогунни ҳужумга чиқарди — Фоларин ўнгроққа силжиб, яқин бурчакка аниқ зарба йўллади: 2:1.

Кўп ўтмай, «Монако» стандартдан унумли фойдаланди: Кайонинг чап қанотдан оширган тўпига Денис Закария бош билан зарба берди, тўп тўсинга тегиб дарвозага кирди — 2:2. Яна икки дақиқа ўтиб, Балогун марказда тўпни Ансу Фатига тушириб берди, ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўпни устидан ошириб ўтказди — 2:3.

Мағлубиятга қарамай, «Ленс» турнир жадвалида ҳозирча биринчи ўринда қолмоқда, бироқ етакчиликни бугуноқ бой бериб қўйиши мумкин. «Монако» эса бешинчи поғонани бўлишиб турибди. Александр Головин қизил карточка сабабли дисквалификация қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Монако» 0:2 дан қайтиб, «Ленс»ни мағлуб этди ва ПСЖга ёрдам берди