date

Дро Фернандес ПСЖ сафидаги илк асосий ўйинидан сўнг гапирди

Дро Фернандес ПСЖ сафидаги илк асосий ўйинидан сўнг гапирди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Дро Фернандес Париж клубида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. 18 ёшли испаниялик футболчи Лига 1 доирасида «Мец»га қарши шанба кунги баҳсни стартдан бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Фернандес 63-дақиқада заҳирага олинди.

Ўйиндан кейин футболчи L1+ каналига интервью бериб, ўзини яхши ҳис қилаётганини ва аста-секин ўйинини кучайтириб бораётганини таъкидлади. «Бу ерга ўйин амалиёти учун келдим, ритмни ушлашни хоҳлайман. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, ишлашда давом этиш керак», — деди ПСЖнинг янги аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, француз гранди Дро Фернандесни қишки трансферлар вақтида «Барселона»дан 8,2 млн евро эвазига сотиб олганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дро Фернандес ПСЖ сафидаги илк асосий ўйинидан сўнг гапирди