Димарко Мхитарян учрашувнинг энг яхшиси бўлиши керак эди

Димарко Мхитарян учрашувнинг энг яхшиси бўлиши керак эди

Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко “Лечче” устидан А Серияда 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Нерадзуррилар” ҳисобни фақат 75-дақиқада Генрих Мхитарян урган гол эвазига очди. 82-дақиқада эса Димарко узатмасидан кейин Мануэл Аканджи дарвозани ишғол қилиб, якуний натижани белгилади. Шунга қарамай, ўйин якунида энг яхши футболчи соврини айнан Димаркога берилди.

“Менимча, мукофот Мхитарянга берилиши керак эди — у жуда яхши ўйнади. Совринни фарзандларимга бераман: улар бундай совринлар билан ўйнашни яхши кўришади ва мен учун асраб қўйишади. Жамоавий ғалаба ҳар доим индивидуал мукофотдан устун”, — деди Димарко DAZN’га.

“Мхитаряннинг голи биз учун катта енгиллик бўлди. Осон бўлмаслигини билардик, чунки “Лечче” жуда яхши ташкил этилган жамоа”, — дея қўшимча қилди у.

Бу ғалабадан сўнг “Интер” иккинчи ўриндаги “Милан”дан 10 очкога узоқлашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар