date

Луис Энрике Франциядаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди

Луис Энрике Франциядаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди

ПСЖ 23-тур доирасида «Мец»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Лига 1 турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга олди. Париж клуби сафида Дезире Дуэ, Бредли Баркола ва Гонсалу Рамуш гол муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Амалдаги чемпионлар рақиблар хатосидан ҳам унумли фойдаланди: «Ланс» аввалроқ «Монако»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу натижадан кейин ПСЖ биринчи ўринга қайтди.

Бош мураббий Луис Энрике L1+ билан суҳбатда «Ланс»нинг мавсумдаги ўйинини юқори баҳолаб, олдинда ҳали 11 та учрашув борлигини таъкидлади. Мутахассис ПСЖ чемпионликни сақлаб қолиши учун жамоа ўз устида ишлашда давом этиши кераклигини айтди.

Ҳозирда ПСЖ ҳисобида 54 очко бор, «Ланс» эса 52 очко жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Франциядаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди