date

Роналдунинг дублидан кейин «Ал-Наср» яна пешқадам

Роналдунинг дублидан кейин «Ал-Наср» яна пешқадам

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Ҳазм»га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтишда катта ёрдам берди.

«Ҳозир ҳаммаси аввалгидек. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз баланд, ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадамма-қадам юряпмиз. Ҳозир яхши формадамиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

22 турдан сўнг «Ал-Наср» 55 очко билан Саудия лигасида етакчилик қилмоқда, «Ал-Ҳилял» эса бир очко кам билан ортда. 25-февраль куни Жорже Жезуш жамоаси сафарда «Ал-Нажма»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг дублидан кейин «Ал-Наср» яна пешқадам