date

Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин

Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес яна Англия Премьер-лигасида пайдо бўлиши мумкин. TEAMtalk хабарига кўра, уруғвайлик футболчининг келажаги борасида вариантлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, клуб Карим Бензема билан шартнома имзолаганидан сўнг Нуньес Саудия Арабистони чемпионати учун қайдномадан чиқариб юборилганди. Бунга сабаб — легионерлар бўйича лимит масаласи.

Манбага кўра, Нуньес вакиллари аллақачон бир нечта инглиз клублари билан дастлабки мулоқотларни ўтказган. Улар орасида «Тоттенҳэм» ва «Ньюкасл» ҳам бор.

Нуньес 2022–2025 йилларда «Ливерпул» сафида тўп сурган, ўтган ёзда эса 53 миллион евро эвазига Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дарвин Нуньес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин