date

Симеоне «Атлетико» имкони борича юқорига кўтарилишни истайди

Симеоне «Атлетико» имкони борича юқорига кўтарилишни истайди

Испания чемпионатида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Эспанол»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин бош мураббий Диего Симеоне ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик мутахассиснинг айтишича, рақиб биринчи бўлиб ҳисобни очганига қарамай, «матрасчилар» саросимага тушмаган: жамоа ўз ўйинини давом эттириб, имкониятларини излаган ва бутун баҳс давомида назоратни қўлдан бермаган. Симеоне бу ғалабани муҳим деб баҳолади.

Симеоне «Атлетико» Европа Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогида яхши натижа кўрсатаётганини таъкидлади. Ла Лигада пешқадамдан оралиқ катта бўлса-да, жамоа темпни пасайтирмасдан, турнир жадвалида имкони борича юқорироққа кўтарилиш учун курашишини билдириб ўтди.

Ҳозирда «Атлетико» 48 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Реал»дан 12 очкога ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне «Атлетико» имкони борича юқорига кўтарилишни истайди