date

МакТоминей «Манчестер Юнайтед»га қайтишни орзу қилмоқда

МакТоминей «Манчестер Юнайтед»га қайтишни орзу қилмоқда

Ярим ҳимоячи Скотт МакТоминей 2024 йил ёзининг охирида «Наполи»га кўчиб ўтгач, Италияда ўзини яхши томондан кўрсатмоқда. Шунга қарамай, шотландиялик футболчининг асосий истаги — яна болаликдаги жамоаси сафига қайтиш. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, МакТоминей «Манчестер Юнайтед»га қайтиб, таркибда муҳим фигура бўлишни хоҳлайди. У клуб ва мухлисларни ҳануз жуда яхши кўради ҳамда аввалги даври қандай якунлангани учун ҳеч кимдан ранжимаган.

МакТоминей «Наполи» сафида барча мусобақаларда 70 та расмий учрашув ўтказиб, 23 та гол ва 10 та голли пас муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » МакТоминей «Манчестер Юнайтед»га қайтишни орзу қилмоқда