date

«Париж» клубида бош мураббий алмашиши кутилмоқда

«Париж» клубида бош мураббий алмашиши кутилмоқда

«Париж» клуби бош мураббийлик масаласида ўзгариш арафасида турибди. Le Parisien хабарига кўра, Антуан Комбуаре жамоани қабул қилиб олишга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, ҳозирги бош мураббий Стефан Жил чемпионатдаги қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилиши мумкин. «Париж» бир ойдан ортиқ вақт давомида ғалаба қозона олмаяпти.

Комбуаре тайинлови 23-февраль куни расман тасдиқланиши кутилмоқда. Янги Каледонияда туғилган мутахассис футболчилик фаолиятининг катта қисмини Франция клубларида ўтказган, мураббий сифатида эса «Валансйен», «ПСЖ» ва «Нант»даги ишлари билан танилган. У «Нант» билан мамлакат кубогини ҳам ютган.

Ҳозирда «Париж» чемпионатда 14-ўринда бормоқда. Ўтган мавсумда клуб қуйи лигада иштирок этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Париж» клубида бош мураббий алмашиши кутилмоқда