date

Куэста «Парма» «Сан-Сиро»га очко учун боришини айтди

Куэста «Парма» «Сан-Сиро»га очко учун боришини айтди

«Парма» бош мураббийи Карлос Куэста А Сериянинг 26-тури доирасида «Милан» билан бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Ўйин 22-февраль куни 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Куэста жамоа «Сан-Сиро»га очко олиш ниятида йўл олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Чиркати жароҳати сабаб сафдан чиққан, Ндиайе эса умумий машғулотларга қайтган. Шунингдек, Дробнич ва Мена ҳам учрашувга тайёр бўлиши кутилмоқда. Мураббий «Парма» ўз кучли жиҳатларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишини билдирди.

Мутахассис «Милан» ўйин услубида тез-тез ўзгариш бўлишини ҳам қайд этди: «Комо»га қарши улар фаол прессинг қўллаган, бошқа баҳсларда эса тўпни рақибга кўпроқ топшириб қўйган. Куэста «Парма» ўз имкониятларига таянган ҳолда ўйнаши, бўш ҳудудларга ёриб кириши ва ҳар иккала жарима майдонида ҳам қатъий бўлиши зарурлигини айтди.

Ҳозирда «Парма» турнир жадвалида 29 очко билан 12-ўринда бормоқда. «Милан» эса 54 очко жамғарган ҳолда 2-поғонада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Куэста «Парма» «Сан-Сиро»га очко учун боришини айтди