date

Моуринью Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

Моуринью Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳс атрофидаги шов-шувдан сўнг «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью кескин танқидлар остида қолди. У клубни ирқчиликда айблаш нотўғрилигини таъкидлаб, «Бенфика»ни расист жамоа эмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳс марказида Винисиус Жуниордан кейинги воқеа ҳам бўлди: бразилиялик футболчи майдонда Жанглука Престианини ирқчиликда айблаган. УЕФА эса ҳолат юзасидан расмий текширув бошлаган.

Моуринью, шунингдек, Винисиуснинг гол ургандан кейинги провокацион нишонланишини ҳам танқид қилгани ортидан янада кўпроқ эътирозларга учради. Уни танқид қилганлар орасида «Бавария» устози Венсан Компани ҳам бор.

O Jogo нашри келтирган иқтибосда Моуринью вазиятга ортиқча изоҳ бермаслигини билдириб, «Буни комментариясиз қолдираман. Такрорлайман, бу ҳаммамиз учун мураккаб бўлди — қайси даражада қийин бўлганини аниқлаштирмайман, аммо барчага осон бўлмагани аниқ», деди.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуринью Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди