date

«Хайденхайм» ва «Штутгарт» уч тадан гол уриб, дуранг ўйнади

«Хайденхайм» ва «Штутгарт» уч тадан гол уриб, дуранг ўйнади

Германия Бундеслигасининг 23-турида турнир жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетган «Хайденхайм» ўз майдонида «Штутгарт»га муносиб қаршилик кўрсатди ва томошабоп баҳсда очколарни бўлиб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 5-дақиқадаёқ меҳмонлар фойдасига бошланди: Крис Фюррих ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, аниқ зарба билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида «Хайденхайм» ҳам жавоб қайтарди — Ерен Динкчи гол уриб, мувозанатни тиклади. «Штутгарт» Демирович орқали яна олдинга чиқиб олгандек бўлди, бироқ VAR аралашувидан сўнг эпизоддан аввал бошқа жарима майдонида Динкчига нисбатан қўполлик қайд этилиб, гол бекор қилинди. Орижон Иброҳимович пеналтдан совуққонлик билан гол уриб, мезбонларни 2:1 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бўлим якунида эса «Штутгарт» ҳам 11 метрлик зарбага эга бўлди ва Максимилиан Миттельштейдт пеналтини аниқ ижро этиб, танаффусга 2:2 билан олиб кирди.

Иккинчи бўлимда ҳам баҳс кескин давом этди: 73-дақиқада Демировичнинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди. 82-дақиқада Сирлорд Конте «Хайденхайм»ни 3:2 ҳисобида олдинга олиб чиқди, аммо орадан кўп ўтмай Николас Нартейнинг узатмасидан кейин Дениз Ундав жавоб голини уриб, ўйинда якуний натижани белгилади — 3:3.

Дурангдан сўнг «Штутгарт» жадвалда тўртинчи ўринда қолди. «Хайденхайм» эса кетма-кет тўртта мағлубиятдан иборат сериясини тўхтатган бўлса-да, барибир турнир жадвалининг энг пастки қисмида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Хайденхайм» ва «Штутгарт» уч тадан гол уриб, дуранг ўйнади