date

«Барселона» янги ҳужумчи масаласида муаммони деярли ёпди

«Барселона» янги ҳужумчи масаласида муаммони деярли ёпди

«Барселона» ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим яқин кунларда майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга киритиши кутилмоқда. Каталонияликлар 18 ёшли футболчини феврал бошида сафига қўшиб олганди, бироқ мисрлик ўйинчининг иш рухсатномасини расмийлаштириш жараёнида муаммолар юзага келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Ашраф бен Айад хабарига кўра, масала энди деярли ҳал бўлган ва истиқболли форвард тез орада «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаши мумкин бўлади.

«Барселона» Абделкаримни Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клубидан мавсум охиригача ижарага олган, шартномада кейинчалик сотиб олиш банди ҳам бор. Тахминларга кўра, жорий мавсумда янги футболчи асосан тажриба тўплаш учун клубнинг захира жамоаси таркибида, Испаниянинг кучи бўйича тўртинчи лигасида майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» янги ҳужумчи масаласида муаммони деярли ёпди