Очиғи, миллий жамоамизнинг Сурия термасига қарши ўйини яқинлашгани сари мухлисларимизда хавотир ҳисси кучаймоқда. Сабаби тайин - январь ва февралдаги йиғинлар яхши таассурот қолдирмади. Улардан кўзланган мақсад нима эдию, самара қандай бўлди? Бу саволга жўяли жавоб берадиган мутахассис топилмаса керак. Вақт эса ғизиллаб ўтяпти.
Тушунарлики, Сурия ва Қатар термасига қарши бўлажак 2 та ўйин жамоамиз учун ЖЧ-2018 саралашида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шундай бўлгач, учрашувлар арафасида оптимал таркибни йиғиб, битта чиройли ўртоқлик ўйини ташкиллаш мақсадга мувофиқ эди. Аммо энди гапириш бефойда. Чунки «ўртоқлик» учун на бўш кун ва на имкон бор... Ишқилиб, март ойидаги баҳслардан кейиноқ мундиал чиптасидан умид узмайлик-да. Бунинг учун табиийки, ҳушёрликни максимал даражага ошириш шарт.
Хусусан, Самвел Бабаян «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги ўйинларида кузатилган кулгули хатолар ва ижобий жиҳатлар, Игорь Сергеев ва Александр Лобановга нисбатан эътирозлар (хоҳлаймизми-йўқ, умумий муносабат уларга руҳий томондан таъсир қилади, ахир), Қатарда ҳам маҳсулдорлик кўрсатаётган Темурхўжа Абдухолиқовнинг бугунги ҳолатидан тўғри хулоса чиқариши зарур.
Нима бўлган тақдирда ҳам, миллий жамоамизнинг бўлажак икки ўйинда 6 очко олишидан умидвормиз. Шундагина Россия-2018 сари йўлимиз нисбатан равонлашади, хавотирлар ўрнини ишонч эгаллайди.
Манба: www.interfutbol.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда