Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Монако"-"Манчестер Сити" жамоалари баҳсидан сўнг францияликлар бош мураббийи Леонарду Жардим ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чорак финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Мен Англиядаги биринчи ўйинимизни икки-уч марта қайта кўрдим ва 3:5 ҳисоби муносиб бўлмаган эди деб ҳисоблайман. Тўғри, биз ўшанда ҳимояда кўп хато қилган эдик.
Биз биринчи таймда жуда яхши ўйин намойиш қилдик ва рақиб ҳужумга ўтишига деярли имкон қолдирмадик. Иккинчи таймда рақиб ўз тактикасини ўзгартирди ва бизга етарлича қийинчилик ярата олди. Шу сабаб иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилишга мажбур бўлдик.
Бу натижа мухлисларимиз ва бутун Францияга совға бўлди. Бу охирги йилларда иккинчи марта чорак финалга йўл олишимиз. Биз Англиянинг иккинчи жамоасини мағлуб этдик. Бу Франция чемпионатининг савиясини кўрсатиб турибди.
Ўйин олдидан мендан қўрқаётганим ҳақида сўрашди. Менга ҳимоявий ўйин ёқмайди. Мен очиқ ўйинларни севаман", - дейди Жардим.
Манба: www.uzreport.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди