date

Адебайор АПЛ чемпиони ким бўлишини айтди, бу «Арсенал» эмас

Адебайор АПЛ чемпиони ким бўлишини айтди, бу «Арсенал» эмас

Лондоннинг «Арсенал» ҳамда «Манчестер Сити» клубларида тўп сурган собиқ ҳужумчи Эммануэль Адебайор Англия Премйер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У «канонирлар» ва «шаҳарликлар»нинг қолган учрашувларини таҳлил қилганини айтиб, якунда соврин Хосеп Гвардиола бошқарувидаги жамоага насиб этишини таъкидлади.

23 февраль ҳолатига кўра «Арсенал» 61 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Манчестер Сити» 56 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, бироқ Гвардиола жамоасининг битта захира ўйини бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Адебайор АПЛ чемпиони ким бўлишини айтди, бу «Арсенал» эмас