«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Тудорнинг асабини чиқарди

Якшанба куни Англия Премьер-лигасида шимолий Лондон дербисида «Тоттенҳэм» «Арсенал»ни қабул қилди. Учрашувда «канонирлар» устун келиб, 4:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин давомида эътиборга молик эпизод юз берди. «Тоттенҳэм»нинг янги бош мураббийи Игор Тудор жамоа бошқарувидаги илк учрашувида ҳимоячи Микки ван де Вендан чизиқни юқорироқ кўтариб, шерикларига яқинроқ жойлашишни талаб қилди. Бироқ ван де Вен кўрсатмаларни эътиборсиз қолдирди, бу эса Тудорнинг жаҳли чиқишига сабаб бўлди — у ён чизиқда фаол ишора қилиб, норозилигини яширмади.
Кейинги турда «Тоттенҳэм»ни яна Лондон дербиси кутмоқда: жамоа сафардa «Фулҳэм»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг