date

ПСЖ Сенни Меюлу билан 2030 йилгача шартномани узайтирмоқчи

ПСЖ Сенни Меюлу билан 2030 йилгача шартномани узайтирмоқчи

Парижнинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячи Сенни Меюлу билан ҳамкорликни узоқ муддатга мустаҳкамлаш ниятида. Инсайдер Фабрис Хокинс ҳисоботига таянган ҳолда тарқалган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Иқтидорли франсуз футболчисига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирганига қарамай, у ҳозирча ПСЖни тарк этиш ҳақида ўйламаяпти.

Аввалроқ ПСЖ ярим ҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усмон Дембеле ва вингер Бредли Баркола билан ҳам шартномаларни узайтириш устида ишлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Жорий мавсумда Луис Энрике қўл остидаги жамоада Меюлу 28 учрашувда 4 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Сенни Меюлу билан 2030 йилгача шартномани узайтирмоқчи