date

Флик Рэшфорддан воз кечиб, АПЛдан бошқа вариантни танлаши мумкин

Флик Рэшфорддан воз кечиб, АПЛдан бошқа вариантни танлаши мумкин

Маркус Рэшфорд ҳозирча "Барселона" сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Мавсум якунида каталонияликлар инглиз футболчисини "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб ола оладими-йўқми, масала ҳануз очиқ қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

El Nacional хабарига кўра, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб АПЛдан бошқа футболчини олиб келса, Рэшфорд трансферидан воз кечишга тайёр. Гап "Манчестер Сити" вингери Савио ҳақида кетмоқда. Манбага кўра, Флик тактик нуқтаи назардан бразилиялик футболчи унинг ўйин тизимига яхшироқ мос тушади, деб ҳисоблайди.

21 ёшли Савлионинг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Барселона" айни пайтда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Рэшфорддан воз кечиб, АПЛдан бошқа вариантни танлаши мумкин