date

Винисиус атрофидагилар «Осасуна» мухлислари қичқириқларидан ранжиди

Винисиус атрофидагилар «Осасуна» мухлислари қичқириқларидан ранжиди

Испания Ла Лигасининг дам олиш кунларидаги баҳсида «Осасуна» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилди. Памплона клуби кутилмаган натижа қайд этиб, учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин давомида стадионда «Реал» ҳужумчиси Винисиусга қаратилган ҳақоратли қичқириқлар эшитилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида «Осасуна» мухлислари бразилиялик футболчига ўлим тилаб ҳайқираётгани ҳам англашилади. Ла Лига ушбу ҳолат бўйича текширув бошлади.

The Athletic хабарига кўра, Винисиусга яқин манбалар содир бўлган воқеадан «хафа, аммо ҳайрон эмас».

«Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Барселона» мадридликлардан бир очко кўпроқ жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус атрофидагилар «Осасуна» мухлислари қичқириқларидан ранжиди