Семшов Головиннинг кетма-кет қизил карточкаларини баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игор Семшов «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг майдондон четлатилишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Головин кетма-кет икки учрашувда қизил карточка олди: аввал француз чемпионатида «Нант»га қарши ўйинда, кейин эса Европа Чемпионлар лигасида «ПСЖ» билан баҳсда.
Семшовнинг айтишича, бу ҳолат кўпроқ тасодифлар йиғиндиси. У баъзан футболчи эҳтиёткор ўйнашга уринса ҳам, вазият аксинча тус олишини, ўз фаолиятида ҳам шундай ҳолатлар бўлганини таъкидлади.
Чоршанба куни «Монако» сафарда «ПСЖ»га қарши Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинини ўтказади. Дисквалификация сабаб Головин бу баҳсни ўтказиб юборади. Дастлабки учрашувда монаколиклар уйда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!