Лисандро Мартинес жароҳат сабаб «Эвертон»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес «Эвертон»га қарши учрашувда майдонга тушмайди. The Athletic хабарига кўра, унда болдир мушаги жароҳати бўйича шубҳа пайдо бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мартинес МЮдаги фаолияти давомида жароҳатлар билан кўп курашган. У ноябр ойида тўққиз ойлик танаффусдан сўнг сафга қайтиб, чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам жароҳатидан тўлиқ тиклангандӣ. 28 ёшли футболчи АПЛдаги сўнгги 9 учрашувда ҳам доимий равишда асосий таркибда майдонга тушиб келаётгандӣ.
Клуб ичида ҳозирги муаммо футболчини атиги 1–2 ҳафтага сафдан чиқариши мумкин, деган умид бор.
Англия чемпионатининг 27-тур беллашуви 23 февраль куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг