date

Мексикадаги тартибсизликлар ФИФАни жиддий хавотирга солмоқда

Мексикадаги тартибсизликлар ФИФАни жиддий хавотирга солмоқда

Мексикада юз берган тартибсизликлар ФИФАни ташвишга солди. Мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи давлатлардан бири бўлса-да, катта турниргача ҳали вақт бор, бироқ яқин орадаги муҳим ўйинлар анча тез. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Март охирида Мексикада 2026 йилги мундиал йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф баҳслари ўтказилиши керак. Айнан шу ўйинларда икки йўлланма тақсимланади ва мамлакатдаги беқарор вазият ФИФАни учрашувлар ўтказиладиган жойни ўзгартириш ҳақида ўйлашга мажбур қилиши мумкин.

The Touchline нашри журналист Алехандро Орваньяносга таяниб, ФИФА ичида хавотир кучаётганини маълум қилди. Воқеалар ривожи кузатишда давом этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мексикадаги тартибсизликлар ФИФАни жиддий хавотирга солмоқда