date

Мойес «Эвертон» мағлубиятидан сўнг хурсанд бўлишга сабаб йўқ деди

Мойес «Эвертон» мағлубиятидан сўнг хурсанд бўлишга сабаб йўқ деди

АПЛнинг 27-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»ни мағлуб этди. Учрашувдан кейин «ирислар» бош мураббийи Девид Мойес — 2013 йилда бир муддат «Манчестер Юнайтед»ни ҳам бошқарган мутахассис — натижа юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ҳисобдан мамнун бўлишимга сабаб йўқ. Олдинга фақат ғалабалар етаклайди, биз эса хоҳлаганимездек тез-тез юта олмаяпмиз. Айниқса, ўз уйимизда. Бу сафар «Манчестер Юнайтед»га минимал фарқ билан ютқаздик, биринчи даврада эса уларни кичик устунлик билан енггандик. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ҳаммасини майда деталлар ва эпизодлар ҳал қилди», — дея Мойеснинг сўзларини BBC Sport келтирди.

Ҳозирда «Эвертон» Англия чемпионати турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мойес «Эвертон» мағлубиятидан сўнг хурсанд бўлишга сабаб йўқ деди