"Реал" ва "Барселона" ўртасида Шлоттербек учун тўқнашув кутилмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- “Реал” ва “Барселона”
- “Боруссия Дортмунд”нинг марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек учун курашмоқда, бироқ ҳозир мадридликларнинг келишувга яқинлашаётгани айтилмоқда.
- 26 ёшли футболчи “Боруссия” билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти, шу сабаб клуб уни келаси ёзда сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
- Трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда. “Барселона” чекинмоқчи эмас, “Реал” эса келишувни тезроқ якунлашга уринмоқда.
Испания чемпионатидаги икки абадий рақиб — “Барселона” ва “Реал” бу сафар майдонда эмас, трансфер бозорида “тўқнаш” келди. Сабаб битта: “Боруссия Дортмунд”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек. Ҳар икки гранд ҳимоя чизиғини қотириш учун айнан шу футболчини ёзда таркибга қўшишни истаяпти.
AS нашри маълумотига кўра, айни пайтда бу пойгада “Реал”нинг имкониятлари тобора юқорилаб бормоқда ва мадридликлар келишувга яқинлашяпти. “Қироллик клуби” учун марказий ҳимоя позициясини кучайтириш ҳозир устувор вазифалардан бири сифатида кўрилмоқда — шунинг учун клуб бу йўналишда анча тез ва қатъий ҳаракат қилиши мумкин.
Манбада айтилишича, Шлоттербек “Боруссия” билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти, ҳатто рад жавоби ҳам бор. Бу эса дортмундликларни бошқа йўлга буряпти: агар футболчи узайтирмаса, клуб уни келаси ёзда сотиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Сўнгги ҳафталарда “Реал” 26 ёшли ҳимоячини кузатиш ишларини янада фаоллаштиргани таъкидланади. “Қироллик клуби” мутасаддилари унинг “Боруссия” ўйинига қўшаётган ҳиссасига, майдондаги барқарорлигига ва Германия терма жамоасидаги асосий ўйинчи мақомига алоҳида юқори баҳо беряпти.
Экспертларнинг фикрича, мадридликлар фойдасига ишлаши мумкин бўлган яна бир омил бор: икки клуб ўртасидаги муносабатлар ёмон эмас, музокаралар “совуқ девор”га урилмаслиги эҳтимол. Тахминларга кўра, бу трансфер тақрибан 50 миллион евро атрофида баҳоланяпти.
Қисқаси, ёзги ойнада ҳимоячилар бозори қизийди: “Барселона” ҳам ортга чекинмоқчи эмас, “Реал” эса бу келишувни тезроқ ёпишга уринаётгандек. Энди интрига шунда — Шлоттербек қаерни танлайди: Каталониянинг “лойиҳа”си ёки Мадриднинг “тайёр соврин” йўли.































Изоҳлар 0
…