Ламменс «Манчестер Юнайтед» ғалабасини жамоавий меҳнат деб атади

«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» устидан уч очкони қўлга киритди, бироқ бу натижа жамоага осон келмади. Буни футболчиларнинг ўзи ҳам тан олди. Учрашувда яна бир бор дарвозани қўриқлаган голкипер Сенне Ламменс ҳам шу фикрда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ламменснинг айтишича, ғалаба асосан оғир меҳнат ва ҳимоядаги ҳамжиҳат ҳаракатлар эвазига қўлга киритилган. У жамоа айниқса биринчи бўлимда унчалик томошабоп ўйин кўрсата олмаганини ҳам яширмади. Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» тартибли ҳимояланди ва керакли паллада вазиятни ҳал қила оладиган футболчилар топилди, дея унинг сўзларини BBC Sport келтирди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» охирги бор 2013 йилда Англия чемпиони бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг