date

Константин Генич «Интер» ва «Будё-Глимт» ўйинига прогноз берди

Константин Генич «Интер» ва «Будё-Глимт» ўйинига прогноз берди

Миландаги «Интер» ЕЧЛ плей-офф босқичининг жавоб учрашувида ўз майдонида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан комментатор Константин Генич ўз тахминларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Геничнинг айтишича, «Интер» учун учрашувни кучли старт билан бошлаш жуда муҳим. У тикиш вариантлари орасида «Интер»нинг (-2) форасини ҳам кўриб чиққанини, бироқ якунда «P1/P1»ни танлаганини таъкидлади. Унинг прогнози: «P1/P1 ва тотал 2,5 дан юқори», дея «RB Sport» Геничнинг сўзларини келтирди.

Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда миланликлар скандинавиялик рақибига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

«Интер» — «Будё-Глимт» учрашуви бугун, 24-февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Константин Генич «Интер» ва «Будё-Глимт» ўйинига прогноз берди