date

Родриго ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин

Родриго ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин

Ёзги трансферлар ойнаси яқинлашар экан, «Реал Мадрид» таркибида ўзгариш бўлиши эҳтимоли кучаймоқда. ОАВ бир неча вақтдан бери ҳужумчи Родриго жамоани тарк этиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда, чунки янги мавсумда унинг роли аввалгидек марказий бўлмай қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри “эксклюзив” дея таъкидлаган хабарга кўра, мадридликлар Родригони клубдаги “энг осон сотиладиган актив” сифатида кўрмоқда. Бразилиялик футболчига Англия Премьер-лигаси клублари томонидан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

25 ёшли ҳужумчини Transfermarkt 60 миллион еврога баҳолаган. Родригонинг «Реал Мадрид» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда Родриго 26 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родриго ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин