Гурбанов жавоб ўйинида янада эҳтиёткор бўлиш керак деди

«Қорабоғ» бош мураббийи Гурбан Гурбанов Чемпионлар лигасида инглизларнинг «Ньюкасл» жамоасига қарши ўтадиган жавоб учрашуви олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. Қарама-қаршиликнинг иккинчи ўйини 24-февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, жамоа биринчи баҳсни батафсил таҳлил қилиб чиққан. «Жавоб ўйинида янада эҳтиёткор ва масъулиятли бўлишимиз шарт. Сафарда ўзимизни яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу турнирда босқичлар олдинга силжиган сари рақиблар савияси ҳам ошиб боради», — деди Гурбанов УЕФА расмий сайтига.
Илк учрашувда «Ньюкасл» «Қорабоғ»ни 6:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратганди. Мусобақанинг умумий босқичида бу жамоалар мос равишда 12- ва 22-ўринларни эгаллаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!