date

Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапирди

Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапирди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати юзасидан изоҳ берди. Маълум қилинишича, франсуз футболчи йил бошидан бери тиззасида ноқулайлик сезиб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Арбелоа журналистлар билан суҳбатда Мбаппе эртанги учрашувда майдонга тушишга тайёрлигини таъкидлади. Унинг айтишича, сўнгги ҳафталарда футболчи жуда фаол ишлаган, меҳнаткашлиги ва жамоага содиқлигини амалда кўрсатган. Мураббий Мбаппени ўйин тақдирини бир лаҳзада ўзгартира оладиган футболчи сифатида баҳолаб, ҳимоячилар унинг исталган пайтда ҳал қилувчи эпизод яратишидан хабардор эканини қайд этди.

«Реал» 25-февраль куни «Бенфика»ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда Арбелоа шогирдлари Лиссабонда 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Мбаппенинг ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапирди