Педри ва Торреснинг жавоби: «Реал»дан кимни «Барселона»га олиш керак?

“Барселона”нинг икки юлдузи — Педри ҳамда Ферран Торрес машҳур El Hormiguero шоусида меҳмон бўлиб, мухлислар энг кўп қизиқадиган саволлардан бирига жавоб берди. Улардан “агар имконият бўлса, "Реал" таркибидан қайси футболчини "Барса"га олиб келишни истардингиз?” деб сўрашди.
Қизиғи, жавобда ҳеч қандай иккиланиш бўлмади — иккаласининг фикри бир нуқтада учрашди.
Педри: “Ўйлашимча, Килиан Мбаппе”.
Торрес: “Ҳа, Мбаппе”.
Бу танлов бежиз эмас. Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда “Реал” сафида жуда самарали ўйин намойиш қиляпти: 33 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган. Бундай рақамлар ҳар қандай жамоа учун “тайёр гол машинаси” дегани.
Айни пайтда Ла Лигада чемпионлик пойгаси ҳам кайнаган: “Барселона” турнир жадвалида пешқадам, “Реал” эса бир очко фарқи билан орқада келяпти. Демак, El Clasico руҳи фақат майдонда эмас, интервьюларда ҳам сезиляпти.
Қисқаси, Педри ва Торреснинг жавоби шундай сигнал беряпти: рақибнинг энг кучлиси — сенга ҳам керак. Лекин бу саволнинг ўзи ҳам шунчаки ҳазил эмас: Ла Лигада ҳар бир очко учун кураш кетяпти, Мбаппе эса айнан шу курашни ҳал қилиб қўя оладиган даражадаги фигура.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!