date

Мёрфи: «Ньюкасл»га «Барселона» ҳам, «Челси» ҳам барибир

Мёрфи: «Ньюкасл»га «Барселона» ҳам, «Челси» ҳам барибир

Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичида «Ньюкасл» «Қарабоғ»дан муаммосиз ўтди. Сафардаги 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг масала амалда ҳал бўлган эди. Жавоб ўйинида эса «сороклар» ўз майдонида анча курашли баҳсда 3:2 ҳисобида устун келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин «Ньюкасл» вингери Жейкоб Мёрфи 1/8 финалда қайси рақибни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Қура натижасига кўра, инглиз клуби кейинги босқичда «Барселона» ёки «Челси»дан бирига қарши тўқнаш келади.

«Ким бўлса ҳам майли. Ростини айтсам, бу таркиб плей-оффда исталган жамоа билан олишишга тайёр. Ўзимизга ишонамиз, шунинг учун фарқи йўқ», — деди Мёрфи Amazon Prime'га.

1/8 финал учрашувлари март ойида ўтказилади. Бутун турнир тўри шаклланадиган қура ташлаш маросими 27-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мёрфи: «Ньюкасл»га «Барселона» ҳам, «Челси» ҳам барибир