date

Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди

Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда «канонирлар» АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улар «шаҳарликлар»дан беш очко олдинда бормоқда, бироқ «Сити»нинг битта ўйини захирада.

Агуэро Артета ўз салоҳиятини исботлаганини таъкидлади: мураббий майдонда нима қилишни аниқ биладиган, тартибли ва кучли жамоа шакллантирди, натижада «Арсенал» мунтазам равишда чемпионлик учун курашмоқда. Унинг фикрича, мухлислар Артетанинг клубда узоқ муддат қолишини истайди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби Англия чемпионлигини охирги бор 2004 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишига юқори баҳо берди