date

Серхио Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишини юқори баҳолади

Серхио Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишини юқори баҳолади

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Лондоннинг «Арсенал» клубида бош мураббий Микел Артетанинг фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда «канонирлар» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Улар «шаҳарликлар»дан 5 очко олдинда бормоқда, бироқ «Сити»нинг битта ўйин захираси бор.

Агуэро Артета ўзини кучли мураббий сифатида исботлаганини таъкидлади. Унинг айтишича, испаниялик мутахассис майдонда нима қилишни аниқ биладиган, тартибли ва рақобатбардош жамоа шакллантирди ҳамда «Арсенал»ни мунтазам равишда чемпионлик курашига қайтарди. Шунингдек, у мухлислар Артетанинг клубда узоқ муддат қолишини исташини қўшимча қилди, дея хабар беради Arsenal News Channel.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия чемпионатида сўнгги бор 2004 йилда ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серхио Агуэро Артетанинг «Арсенал»даги ишини юқори баҳолади