Анчелотти Неймарнинг Бразилия йиғинига чақирилмаслигини белгилади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар бўйича қарорини қабул қилди. ESPN’нинг Бразилия бўлими хабарига кўра, мутахассис «Сантос» ҳужумчисини март ойидаги навбатдаги йиғинга чақирмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу қарор Неймарнинг ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш имкониятларини анча пасайтиради. Қайд этилишича, Бразилия терма жамоаси кейинги сафар мундиал арафасида йиғин қилади.
Аввалроқ ОАВда 34 ёшли Неймар жаҳон чемпионатида ўйнашни жуда истагани, ҳатто айнан шу мақсадни ўзи учун асосий мотивация сифатида кўраётгани ҳақида кўп ёзилганди.
Март ойида Бразилия терма жамоаси ўртоқлик учрашувларида Франция ва Хорватия билан куч синашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг