date

Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ хавотир уйғотди

Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ хавотир уйғотди

Франциянинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: турли мусобақалардан эрта чиқиб кетишлар, бош мураббий билан хайрлашиш ва спорт директори ҳам лавозимни тарк этишга уриниши жамоа атрофидаги вазиятни янада таранглаштирди. У қолган тақдирда ҳам аввалгидек иштиёқ билан ишлаши қийин кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бунга қўшимча равишда, номаълум кибержиноятчилар клубнинг расмий сайтига ҳужум уюштириб, сайт ва клуб билан қандайдир тарзда алоқада бўлган бир неча юз минг кишига тегишли шахсий маълумотлар интернетга сизиб чиқишига сабаб бўлди.

Маҳаллий ОАВ тезкор ўтказган сўров натижаларига кўра, айни пайтда мухлисларни энг кўп ташвишга солаётган масала жамоанинг спорт ёки бошқарувдаги беқарорлигидан кўра кўпроқ айнан хакерлик ҳужуми ва маълумотлар хавфсизлиги бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ хавотир уйғотди