date

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади

Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Ла Лигадаги навбатдаги уй учрашувига ҳозирлаб бормоқда — каталонияликлар «Вильярреал»ни қабул қилади. Сешанба куни германиялик мутахассис 61 ёшни қарши олди ва шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқларда унга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхен клуби табригида «Туғилган кунинг билан, Ханси» деган қисқа ва самимий тилакни қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг даврида жамоа икки марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини ютди.

«Барселона» — «Вильярреал» баҳси февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади