date

Спаллетти ди Грегориони танқидлардан ҳимоя қилди

Спаллетти ди Грегориони танқидлардан ҳимоя қилди

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти дарвозабон Микеле ди Грегорио атрофидаги танқидларга муносабат билдириб, футболчини очиқчасига қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

28 ёшли голкипер сўнгги учрашувлардаги омадсизликларда асосий айбдорлардан бири сифатида кўрилмоқда. Турин клуби охирги тўрт ўйиннинг учтасида мағлуб бўлиб, шу вақт оралиғида 12 та гол ўтказиб юборди.

«Танқидга хотиржам муносабат билдиришни ўзимизда тарбиялашимиз керак — ҳаммаси шундан бошланади. Нима бўлишини тахмин қилишни бас қилиш лозим. Мас’улият ҳар биримизнинг зиммамизда, барчамиз танқиддан ўз улушимизни оламиз», — деди Спаллетти матбуот анжуманида ди Грегорио билан боғлиқ саволга жавоб берар экан.

Бугун «Ювентус» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида ўз майдонида «Галатасарой»ни қабул қилади. Илк баҳсда туринликлар 2:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти ди Грегориони танқидлардан ҳимоя қилди