date

Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди

Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди

“Фламенго”нинг марказий ярим ҳимоячиси Лукас Пакета Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги кунларда бразилиялик футболчи иштирокидаги навбатдаги ирқчилик можароси матбуотда кенг муҳокама қилинмоқда. Чемпионлар лигасидаги “Бенфика”га қарши учрашувда Винисиус рақиб футболчиси томонидан айтилган ҳақоратлар юзасидан ҳакамга шикоят қилган.

Пакетанинг сўзларига кўра, Винисиусни яқиндан биладиганлар унинг кўнгли тоза эканини яхши билади. “Одамлар унинг зиммасига у кўтариши шарт бўлмаган юкни ортяпти. У — жабрланувчи. Бу ҳолат ҳаддан ошиб кетди”, — дея бразилиялик футболчининг фикрини ESPN Brazil келтирди.

Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 11 та ассист қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди