Португалия терма жамоаси Роналду билан «Азтека»да ўйнамаслиги мумкин

Март ойи охирида Португалия терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши керак. Баҳс янгиланган «Азтека» стадионининг қайта очилишига бағишлаб режалаштирилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Мексикадаги тартибсизликлар учрашув ўтказиладиган жой бўйича режаларни ўзгартириши мумкин. The Touchline хабарига кўра, Португалия лагерида хавфсизлик нуқтайи назаридан март ойида Мексикада майдонга тушмаслик керак, деган фикрлар бор.
Манбада қайд этилишича, муқобил вариант сифатида ўйинни АҚШга кўчириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мексика ёзда АҚШ ва Канада билан бирга жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши керак, мамлакат президенти эса яқинда мундиал ўтказилишига ҳеч нарса таҳдид солмаётганини таъкидлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг