date

«Милан» Модрични яна бир йилга олиб қолмоқчи

«Милан» Модрични яна бир йилга олиб қолмоқчи

«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди. Келишувда яна бир йилга узайтириш банди бор, бироқ уни фақат футболчининг ўзи ишга тушира олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Маттео Моретто хабарига кўра, «россонерилар» хориатиялик ветеран билан аллақачон музокараларни кучайтирган: мураббийлар штаби, жамоа футболчилари ва клуб раҳбарияти Модричга унинг нақадар муҳим эканини уқтириб, камида яна бир мавсум қолишни сўрамоқда. «Милан» собиқ «Реал» юлдузини сақлаб қолиш учун охиригача туриб олмоқчи.

Жорий йилнинг сентябрида Модрич 41 ёшга тўлади. Массимилиано Аллегри жамоасида у 28 ўйинда 2 та гол уриб, 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Модрични яна бир йилга олиб қолмоқчи