date

Де Рон «Аталанта» майдонда ҳақиқий ўйин кўрсатди

Де Рон «Аталанта» майдонда ҳақиқий ўйин кўрсатди

Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида иродали камбек амалга ошириб, Германиянинг «Боруссия»сини мусобақадан чиқариб юборди. Дастлабки учрашувда 0:2 ҳисобида ютқазган бергамоликлар жавоб баҳсида 4:1 ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Мартен де Рон жамоасининг ёндашуви ва муҳим деталлар ҳақида тўхталди. «Бизда 90 дақиқа бор эди ва ўз имкониятимизни намойиш этишимиз керак эди. Яхши бошладик, эрта гол эса доим ёрдам беради. Биринчи ўйинда рақибга ортиқча ҳудуд қолдириб қўйдик ва бунинг жазосини тортдик. Бу сафар буни имкони борича бартараф этишга ҳаракат қилдик. Устига-устак, бироз омад ҳам бўлди — мана рецепт», — деди де Рон.

«Аталанта» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақибини жума куни ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимида билиб олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Рон «Аталанта» майдонда ҳақиқий ўйин кўрсатди