Поттер Дёкереш танқидлар уни кучайтирганини айтди

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грем Поттер Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Дёкереш манзилига билдирилган танқидлар футболчининг ўзига фойда берганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Канонирлар» швед форвардини ўтган ёзда Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасидан таркибга қўшиб олганди. Дёкереш мавсум давомида унчалик юқори натижадорлик кўрсатаётгани учун тез-тез танқид остида қолди, бош мураббий Микел Артета эса айрим ўйинларда бошқа вариантларни афзал кўрди.
Поттерга кўра, босим ва эътирозлар Викторнинг феъл-атворидаги мустаҳкамликни янада яққол кўрсатди. Мураббий Дёкерешнинг даражаси борасида шубҳаланмаслигини айтиб, уни юқори классдаги футболчи ва яхши инсон сифатида таърифлади. Шунингдек, у ҳужумчи «Арсенал»нинг барча тўртта мусобақадаги натижаларига ўз ҳиссасини қўшганини қўшимча қилди. Поттер фикрича, танқид — ҳар бир футболчининг касбига хос синовлардан бири.
Жорий мавсумда Виктор Дёкереш «Арсенал» сафида 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!