date

«Реал» ёзда Грегор Кобелни трансфер қилишни истайди

«Реал» ёзда Грегор Кобелни трансфер қилишни истайди

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон берган маълумотга кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобелни олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Швейцариялик дарвозабон «Реал» учун бу позициядаги асосий мақсад сифатида қайд этилмоқда.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt порталида Кобелнинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда Грегор Кобелни трансфер қилишни истайди