Франция Лига 1 Матвей Сафоновни табриклади

25 февраль, чоршанба куни «ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов туғилган кунини нишонлади. Футболчи 27 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франция Лига 1 матбуот хизмати ҳам футболчини байрам билан қутлаб, ижтимоий тармоқларда «Туғилган кунинг билан, Матвей Сафонов» деган табрикни эълон қилди.
Шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси плей-оффининг жавоб учрашувида «ПСЖ» «Монако» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Илк ўйинда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Луис Энрике жамоаси икки ўйин натижасига кўра 1/8 финалга йўл олди. «ПСЖ»нинг кейинги рақиби 27 февраль куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида аниқланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг